Санкция остидаги шахслар Ўзбекистон банкларида ҳисобрақам очиши тақиқланиши мумкин

    Воқеа-ҳодисалар 14 феврал 2024 1146

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқариш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

    Мазкур қонун лойиҳаси билан Марказий банкнинг кредит ва тўлов ташкилотларида иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларни ўрнатиш кўзда тутиляпти. Унга кўра, кредит ва тўлов ташкилотларига иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талаблар доирасида мижозларга ҳисобварақлар очиш ва операцияни амалга оширишни рад этиш ҳуқуқи белгиланяпти.

    Амалдаги қонунчиликда кредит ва тўлов ташкилотлари фаолиятида иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни тартибга солиш ва назорат қилишнинг ҳуқуқий асослари мавжуд эмас. Бу эса иқтисодий санкциялар остида бўлган ёки санкциявий хатарларга эга шахсларга маҳаллий банкларда тўсиқларсиз ҳисобварақларни очиш ва операцияларни амалга оширишга имконият яратмоқда.

    Мажлисда сўзга чиққан Марказий банк раиси ўринбосари Аброр Турдалиев иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларни белигилаш бўйича ҳуқуқий асосларнинг яратилиши Марказий банкка кредит ва тўлов ташкилотларининг хатарларни бошқариш тизимларидаги заифликларни ўз вақтида аниқлаш, хатарларни тўғри баҳолаш ва минималлаштириш юзасидан самарали механизм шакллантириш имкониятини беришини таъкидлаган. Қайд этилишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши орқали банк тизими молиявий барқарорлиги мустаҳкамланишига, халқаро ва хорижий молия институтлари томонидан республика банк тизимига нисбатан бўлган ишонч ошишига ҳамда фуқаро ва хўжалик субъектларининг трансчегаравий операциялари узлуксизлиги таъминланишига эришилади.

    Депутатлар томонидан қонун лойиҳаси биринчи ўқишда мақулланган, деб хабар беради Bankers.uz

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates