Саноат корхоналарига 1 декабргача атмосферага чиқариладиган зарарли ташламаларни 2 бараварга камайтириш топширилди

    Атмосфера ҳавоси ифлосланишини бартараф этиш мақсадида саноат корхоналари зиммасига бир қатор кечиктириб бўлмас мажбуриятлар юклатилди.

    Ўзбекистондаги саноат корхоналарига 2025 йил 1 декабргача атмосферага чиқариладиган зарарли ташламаларни икки бараварга камайтириш топширилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

    Қўмитанинг маълум қилишича, 2026 йил 1 январга қадар атроф-муҳитга таъсири бўйича I тоифага, 2026 йил 1 июлга қадар эса II тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги мажбуриятларни бажариши шарт:

    • атмосферага чиқариладиган зарарли ташламаларни таҳлил қилувчи автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш ва экология органларига интеграция қилиш;
    • юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш;
    • санитар ҳимоя зоналарини автоматик стационар кузатув постлари билан жиҳозлаш.

    Қонунчиликка мувофиқ, ушбу мажбуриятларни бажармаган субъектларга нисбатан атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари 5 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

    Ўзбекистон Республикаси «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига кўра, метеорологик шароитлар ноқулай келиши кутилаётганлиги муносабати билан корхоналар атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни камайтириш ва (ёки) бартараф этиш чора-тадбирларини кўриши шарт.

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси барча корхоналардан жорий йил 1 декабрга қадар атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташламаларини 2 баробар камайтиришни сўради.

    Ушбу мажбуриятни бажармаган корхоналар фаолияти, Ўзбекистон Республикаси «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига асосан, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси қарори билан 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатилади ёки белгиланган тартибда тугатилади.

    Шунингдек, экологик мажбуриятини бажармаган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 85¹-моддаси, 95-моддаси ҳамда 197⁶-моддалари бўйича маъмурий чоралар қўлланилади. Атмосфера ҳавоси ифлосланишига сабаб бўлган корхоналар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси асосида жиноий жавобгарликка тортилиши ҳам мумкин.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates