Саноат корхоналарини бошқариш ва ривожлантиришда тизимли ёндашув

    Мамлакатимизда 27 октябр 2022 1577

    «Ўзчармсаноат» уюшмаси раҳбарияти ҳамда «УЗБИ» – Ўзбекистон бизнес ва саноат кенгаши раиси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувдан мақсад мамлакатимиз чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳасидаги ишлаб чиқарувчиларнинг фаолиятини вилоятлар кесимида қўллаб-қувватлаш, уларнинг маҳсулотларини экспорт қилиш тизимини яна-да мустаҳкамлаш, соҳа тадбиркорлари учун бизнес-тренинглар ташкил этишдан иборатдир.

    Мулоқот аввалида «УЗБИ»га республикамиздаги чарм-пойабзал ва мўйначилик йўналишида фаолият олиб бораётган корхоналар, соҳанинг ишлаб чиқариш имкониятлари, экспорт ҳажмлари, инвестицион жозибадорлик тўғрисида батафсил маълумот берилди.

    Ўз навбатида «УЗБИ» – Ўзбекистон бизнес ва саноат тармоқларини ривожлантириш кенгаши раиси юртимизда айни саноат ривожланиб бораётган, соҳанинг экспорт кўрсаткичлари юқорилатганини қайд этди. Шунингдек, мазкур йўналишда хорижий ҳамкорлар топиш, соҳа корхоналарини янги экспорт бозорларига олиб чиқиш бўйича кенгаш яқиндан ҳамкорлик қилиш ниятида эканлигини маълум қилди.

    Маълумот ўрнида қайд этиш керак, «УЗБИ» маҳаллий тадбиркорлар ва халқаро бозордаги бизнесменлар ўртасида манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, фаолиятни яна-да ривожлантириш ҳамда кенгашга аъзо тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилган холда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш билан шуғулланади. «УЗБИ» билан ҳамкорлик қилиш тадбиркорларга хориждаги 30 000 нафар ўзбек тадбиркорлари билан боғланиш имконини беради. 50 дан зиёд давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга замин яратилади.

    Учрашув якунида «Ўзчармсаноат» уюшмаси ҳамда «УЗБИ» – Ўзбекистон бизнес ва саноат тармоқларини ривожлантириш кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates