Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 5,2 фоиз ўсди

    Мамлакатимизда 2022 йилда саноат ишлаб чиқариши 2021 йилга нисбатан 5,2 фоиз ўсди.

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари 2022 йилда саноатнинг асосий тармоқлари фаолиятида қайд этилган натижаларни Марказий Осиё минтақасининг айрим мамлакатларида қайд этилган натижалар билан таққослаган ҳолда таҳлил қилди.

    2022 йилда саноат ишлаб чиқариши 2021 йилдагига нисбатан 5,2 фоиз ўсди. Бу эса Ўзбекистонга Марказий Осиё минтақасидаги мамлакатлар орасида саноатнинг ўсиш суръатлари бўйича энг яхши ўринлардан бирини сақлаб қолиш имконини берди. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти таркибида саноатнинг улуши 26,7 фоизни ташкил этди.

    Саноат фаолиятининг барча муҳим соҳаларида ўсиш тенденцияси кузатилди:

    - тоғ-кон саноатида 102,1 фоиз,
    - ишлаб чиқарадиган саноатда 105,3 фоиз,
    - электр ва газ таъминоти секторида 112,7 фоиз.

    Хом нефть ва табиий газ қазиб олишда 101 фоиз, кўмир қазиб олишда 102,4 фоиз, металл рудаси қазиб олишда 104 фоиз натижанинг қайд этилиши тоғ-кон саноати ривожланишида ижобий динамикани таъминлади. Шунингдек, қазиб олиш тармоқларига техник хизмат кўрсатишда ўсиш тенденцияси кузатилди – 105,2 фоиз.

    Ишлаб чиқаришнинг кўп тармоқли ва етарли даражада диверсификацияланган тузилмасини ўз ичига олган ишлаб чиқариш тармоғи ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар умумий ҳажмининг 83 фоиздан ортиғини ташкил этган ҳолда саноатнинг ўсиш динамикасига ҳал қилувчи таъсир кўрсатди. Ишлаб чиқариш соҳасининг деярли барча тармоқларида ижобий натижа қайд этилди.

    Ўсиш суръатлари 10 фоиздан сезиларли даражада юқори бўлган тармоқлар рейтингидан автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар - 139 фоиз, тамаки маҳсулотлари - 124 фоиз, ичимликлар - 117,6 фоиз, қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари - 114,6 фоиз, машина ва жиҳозлар – 114,1 фоизни ишлаб чиқарувчи тармоқлар жой олди. Ички ва ташқи талаб омиллари таъсирида тўқимачилик маҳсулотлари – 109,8 фоиз, озиқ-овқат маҳсулотлари – 106,2 фоиз, кийим-кечак – 105,5 фоиз ва бошқаларни ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ўсди. Шу билан бирга, фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлар, компьютер деталлари, электрон ва оптик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун катта имкониятлар сақланиб қолмоқда.

    Жадал ўсиш суръати энергия таъминоти тармоғига хос бўлиб, бунинг замирида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини 104,1 фоизга ошириш тенденцияси ётади. Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш бўйича эришилган кўрсаткичлар Марказий Осиё минтақасидаги таҳлил қилинган мамлакатлар даражасига тахминан тўғри келди ва олдинги даврдагига нисбатан бироз пастроқ бўлди.

    2022 йил якунлари бўйича республика экспорт тушумлари таркибида саноатнинг улуши 68,9 фоизни ташкил этди (барча экспортнинг 2/3 қисмидан ортиғи).

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates