“Метанол ороли”да янги қувватлар ишга туширилади

    Марказий Осиёдаги инновацион етакчи корхона — МТО газ-кимё мажмуаси ҳамда "Air Products" компанияси ўртасида имзоланган битимда шунга келишилди.

    Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги эркин иқтисодий зона — “Метанол ороли”, дея аталуви ҳудудда қурилажак ушбу иншоот йилига 1,34 миллион тонна қувватга эга бўлади ва Ўзбекистонда метанолдан олефин ишлаб чиқариш буйича газ-кимё мажмуаси таркибига киради.

    Завод 15 гектар майдонни эгаллайди. Уни 2025 йилда ишга тушириш мўлжалланган бўлиб, эксплуатация муддати - 25 йил.

    Ўзбекистондаги МТО газ-кимё мажмуаси мамлакатда қазиб олиниб, қўшилган қиймат кўрсаткичлари паст бўлган табиий газни юқори даражадаги қўшилган қийматга эга бўлган полимер маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида чуқур қайта ишлаш учун мўлжалланган бўлиб, йилига ишлаб чиқариш қуввати 1 миллион 110 минг тоннадир.

    МТО газ-кимё мажмуаси қуйидаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни режалаштирган:

    • Полипропилен (йилига 250 000 тонна) – сунъий толалар, электротехника маҳсулотлари ва автомобиль қисмларини ишлаб чиқаришда ишлатилади;
    • Паст зичликдаги полиэтилен (йилига 80 000 тонна) - қувурлар, изоляция материаллари, қадоқлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган клеёнка ҳамда ва шакл андозаларини ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида ишлатилади;
    • Этиленвинилацетат (йилига 100 000 тонна) – пол қопламалари, пойафзал ва спорт ускуналарини ишлаб чиқаришда ишлатилади;
    • Полиэтилен терефталат (йилига 300 000 тонна) – идишлар, плеёнка ва синтетик толаларни ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкин;
    • Юқори зичликдаги полиэтилен (йилига 280 000 тонна), ундан қувур ва арматура, бочкалар ва енилғи қутилари, музлатгич идишлари, ҳимоя дубулғалари, мебел жиҳозлари ишлаб чиқариш учун фойдаланилади.

    Завод қурилиши якунлангач, “Метанол ороли” ҳудудида қуйидаги ишлаб чиқариш қувватлари жойлашади:

    • асосан, водород, кислород ва азот ишлаб чиқариладиган водород ишлаб чиқариш ва ҳаво ажратиш қурилмалари;
    • синтетик газ ишлаб чиқариш ва уни метанолга айлантириш учун мўлжалланган метанол қурилмаси. Жараён “Haldor Topsoe” компанияси технологиясига асосланади.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates