“Сарвиноз-Шайдогул”нинг баланд парвози

    БМТ Тараққиёт Дастуридан грант олишдан олдин, у битта тикув машинасига эга бўлиб, тикиш билан якка тартибда шуғулланган.

    ...Менинг орзуим бор. Кўплаб орзуларим бор. Битта орзуим амалга ошди. Кўп йиллар давомида ўз бизнесим ҳақида орзу қилганимдан сўнг, мен уни амалга оширишга муваффақ бўлдим. Мен Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги Хиёбон қишлоғида жойлашган “Сарвиноз-Шайдогул” янги тикувчилик корхонаси раҳбари Сарвиноз Раҳмоноваман.

    Сарвиноз коллежда банк йўналишида таҳсил олган, қўшимча тарзда компьютер саводхонлиги, тикувчилик ва ошпазлик каби турли хил курсларга қатнаган. БМТ Тараққиёт Дастуридан грант олишдан олдин, у битта тикув машинасига эга бўлиб, тикиш билан якка тартибда шуғулланган.

    Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш — БМТТД ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қўшма лойиҳаси бўлиб, Россия Федерацияси ҳукумати ва Япония ҳукуматининг молиявий кўмагида амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида Aндижон, Наманган, Жиззах, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги 34 нафар тадбиркорларга умумий қиймати 1 176 940 669 сўмлик жами 323 дона замонавий тикув ва IT асбоб-ускуна, мебел ва жиҳозлар топширилди.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Aнтонио Гутерриш таъкидлаганидек, COVID-19 пандемияси пайтида меҳнат бозорида аёллар эркаклардан кўра кўпроқ зарар кўрган. Инқироз ва беқарорлик даврида қийинчиликларга жавоб бериш ва қайта тикланиш ҳаракатларининг марказига гендер тенглигини қўйиш мақсадида 2021 йилнинг 29 апрель куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт Дастурининг вакиллари Россия ва Япония ҳукуматлари томонидан молиялаштирилаётган лойиҳа доирасида сотиб олинган асбоб-ускуналарни янги лойиҳаларни ишга тушириш ёки мавжуд бўлган лойиҳаларни кенгайтириш, айниқса, аёллар ва ёшлар учун янги иш ўринларни яратиш ва қашшоқликка барҳам бериш учун кичик ва ўрта бизнес вакилларига тантанали равишда топширди.

    Қашқадарё вилоятида тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида бешта тадбиркорга, жумладан, уч нафар аёлга, жами 42 дона ишлаб чиқариш ускуналари берилди. Бу асбоб-ускуналар натижасида вилоятда аёллар ва ёшлар учун 26 та янги иш ўрни яратилди, 31 нафар аёллар ва ёшлар эса замонавий касблар бўйича ўқитиш ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш имкониятига эга бўлди.

    Таъкидлаш жоизки, тадбиркорлар танлов асосида танлаб олинди ва бизнес асослари, маркетинг, молиявий менежмент ва юмшоқ кўникмалар бўйича тўрт ҳафталик онлайн ўқув курсларда ўқитилди.

    — БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш лойиҳаси мени ўз тикувчилик устахонасини очишга мени рағбатлантирди, — деди Сарвиноз. — Мен ҳеч қачон ўз бизнесим бўлиши мумкин деб ўйламаган едим, чунки мен ҳали ёшман ва тажрибам йўқ. Лойиҳа туфайли мен маркетинг, дизайн, тижорат таклифларини ёзиш каби ишнинг нозик жиҳатларини ўргандим. Грант соҳиби сифатида танланганимда, ўзимга, ўз кучимга ишонишни бошладим! Бундан ташқари, мен ҳозирда тикувчилик устахонамда бешта аёл билан ишлайман. Тикувчиларим тикган кийимлар тезда машҳур бўлиб кетди. Мен ўз маҳсулотимни Тошкент, Ургут, Шаҳрисабз, Китоб ва Яккабоғ бозорларига етказиб бера бошладим.

    Сарвиноз замонавий пардалар ва ҳарбий кийимлар ишлаб чиқарадиган тикувчилик устахонаси қурилиши тугагач, ундан ҳам кўпроқ аёлларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда.

    — Мен анчадан бери ишсиз едим, —дейди ишчилардан бири Гулшода Aшурова. — Aммо ҳозир менда янги кўникмаларни ўрганиш имконияти бор. Сарвинознинг нури порлайди ва у ўз иштиёқи ва қуввати билан ўртоқлашади, бу ҳам менга ёрқин келажакка умид бағишлайди. Мен бу имконият учун ташкилотчиларга миннатдорман.

    БМТ Тараққиёт дастури ходимлари билан суҳбат чоғида Сарвиноз ўз иштиёқи билан ўртоқлашди: “Режаларим жуда кўп. Тикувчилик корхонамни кенгайтирмоқчиман, кўпроқ аёлларни ёлламоқчиман, улар билан бу лойиҳа орқали олган билимларимни бўлишмоқчиман. БМТТД томонидан ташкил этилган ўқув машғулотларида мен бир нарсани тушундим — хотин-қизлар ва ёшларни сармоялаштириш орқали маҳаллий иқтисодиётни рағбатлантириш мумкин.

    Сарвинознинг сўзларига кўра, малакани ошириш қашшоқликнинг самарали ва барқарор ечими ҳисобланади, чунки одамлар ўз ишини бошлаши ёки кенгайтириши мумкин, бу эса охир-оқибат барқарор даромадга олиб келади. Бундан ташқари, муваффақият моделлари хотин-қизлар ва ёшларга умид ва оптимизм олиб келади. Бир кишининг салоҳиятини мустаҳкамлаш жамият салоҳиятининг ривожланишига олиб келиши мумкин. Ушбу лойиҳа орқали янада кўпроқ аҳоли ўз мақсадларига эриша оладилар ва минтақадан ташқарида ҳам ўзгариш қилишлари кутилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates