Саудия Арабистони Қироллиги Туризм вазирлиги билан Меморандум имзоланди

    Туризм 22 август 2022 1624

    Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Саудия Арабистони Қироллиги Туризм вазирлиги ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

    Туризм соҳасида ўзаро фойдали ҳамкорлик ва дўстона алоқаларни қўллаб-қувватлашга, тенглик, ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган мазкур Меморандумда қуйидагиларга келишиб олинди:

    – ўзаро туристлар оқимини 100 минг кишига етказиш;

    – туристларни жалб этиш учун ўзаро маданий, цивилизацион ва тарихий меросдан фойдаланишга тарғиб этиш;

    – мавжуд туристик йўналишларни янада ривожлантириш ва янги туристик йўналишларни очиш бўйича ўзаро келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш, гуруҳ ва индивидуал туризмнинг ҳар хил турларини кенгайтириш;

    – табиий ресурслар ва маданий бойликларни туристик диққатга сазовор жойлар сифатида сақлаш;

    – меҳмонхона, туристик курортлар ва туристларни жойлаштириш объектларини уларнинг самарадорлигини текшириш механизмларини фаоллаштириш билан бошқариш;

    – туристик тадбирлар ва сафарлар ташкиллаштириш;

    – туризмни ривожлантириш учун инвестициялар киритиш;

    – кичик ва ўрта туристик ташкилотларни, туристик сайтларни ривожлантириш.

    Шунингдек, ҳужжатга кўра томонлар ОАВда чоп этилган мақолалар, фильмлар ва туристик экспонатларни ўзаро алмашадилар. Экспертлар ва туризмга ихтисослашган ОАВ вакиллари учун ўзаро саёҳатлар ташкиллаштирилади.

    Меморандумда қўшма туристик фаолиятни ташкил этиш, ҳар икки давлатда ташкил этиладиган кўргазма, конференция ва симпозиумларда қатнашиш ҳам кўзда тутилган, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    Қолаверса, қуйидаги жабҳаларда ҳам изчил ҳамкорлик йўлга қўйилди:

    – туризмга ихтисослашган таълим муассасаларини ташкил этиш;

    – туризм соҳасида ўзаро мутахассислар алмашиш;

    – туризмга оид халқаро форумларда ўзаро ҳамкорлик қилиш ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш.

    Эслатиб ўтамиз, Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан бундан аввал Туркманистон, Озарбайжон, Исроил, Тожикистон ва бошқа давлатлар билан ҳам туризм соҳасида турли келишувлар имзоланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates