Саудия Арабистони қуруқ меваларимиз экспорти кенгайишига қизиқиш билдиряпти

    Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консуллигида "Mahmasah Tasali Marsa Matrooh Company for nuts" компанияси бош директори Лабиб Муҳаммад Саад билан музокаралар ўтказилди,

    Учрашув чоғида Ўзбекистонда етиштирилган қуруқ мевалар, бодом ва ёнғоқ маҳсулотларининг Саудия Арабистонига экспортини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    Суҳбат давомида саудиялик тадбиркор эътиборига Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш бўйича ислоҳотлар, хорижий импортчилар учун яратилган қулайликлар ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.

    Лабиб Муҳаммад Сааднинг айтишича, у раҳбарлик қилаётган компания қуруқ мевалар ва ёнғоқ маҳсулотлари экспорти ҳамда импорти билан шуғулланади. Маълум қилинишича, компания савдо тармоқлари Подшоҳликнинг Ар-Риёз, Жидда, Макка, Даммам, Ал-Хубар ва Ал-Қурайта шаҳарларида фаолият юритади.

    Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда мева-сабзавотларни етиштириш ва қайта ишлаш бўйича катта тажриба тўпланган, — деди у. — Улар ўз сифати ва таъми жиҳатидан араб бозорлари эътиборини тортмоқда. Биз экологик сифатли маҳсулотлар ва «соғлом овқатланиш» дастури доирасида қуруқ мевалар, бодом ва ёнғоқларни Ўзбекистондан Саудия Арабистонига олиб келишни режалаштиряпмиз.

    Музокаралар якунида қуруқ мевалар, бодом ва ёнғоқ экспорти билан шуғулланадиган Ўзбекистоннинг йирик компаниялари билан алоқаларни йўлга қўйиш ва тегишли ташкилотлар билан музокараларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates