Лого Лого-пв-уз

    Саудия Арабистонига авиация, тиббиёт соҳаларига малакали ишчиларни жалб этиш режалаштирилган

    Ўзбекистон элчихонасида элчи Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистонининг «K-Dot Partners» компанияси ижрочи директори Файсал ал-Довуд билан учрашди.

    Мулоқот чоғида Саудия Арабистонига Ўзбекистон фуқароларини қонуний тарзда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

    Файсал ал-Довуд икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва олиб бораётган оқилона бошқаруви натижасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари жадал суръатлар билан ривожланиб бораётганини юқори баҳолади.

    «Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, мамлакат иқтисодиётини ҳар томонлама юксалтиришга қаратилган. Шунингдек, хорижий ишбилармонларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар мамлакатингизнинг инвестициявий қиёфасини оширишга хизмат қилмоқда», - деди у.

    Саудия вакили, шунингдек, Ўзбекистонда «Dhaef Global Recruitment» компаниясини ташкил этганини маълум қилди ва мазкур компания Саудия Арабистонига ўзбекистонлик ишчиларни қонуний тарзда жалб этишга кўмаклашини билдирди.

    Маълум қилинишича, ишга қабул қилинган ва шартнома имзолаган ишчилар Саудия Арабистони Инсон ресурслари ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги томонидан мутахассислиги бўйича ишлаб чиқилган «Мусанид» платформаси орқали виза билан таъминланади.

    «Dhaef Global Recruitment» айни пайтда Ўзбекистондаги «Hilton Academy» ўқув-машғулот маркази билан ҳамкорлик ўрнатиб, ишга жалб этилганларни тажриба кўникмалари, инглиз ва араб тили бўйича билимларини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларни ташкил қилган. Ўзбекистонда амалиёт ўтаб, подшоҳликка келган ишчилар ушбу давлатдаги «Маҳара» ўқув марказида такроран амалиёт ўтайди ва ўз мутахассислиги бўйича ишга тақсимланади.

    Қайд этилишича, хизмат кўрсатиш, авиация, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларига Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб этиш режалаштирилган. Шунингдек, Саудия Арабистонида ошпаз ва официантларга талаб юқори бўлгани боис мазкур йўналишда ҳам ишчиларни ёллаш назарда тутилмоқда.

    Учрашув якунида «K-Dot Partners» компанияси ижрочи директори Файсал ал-Довуд бошчилигидаги делегациянинг жорий йил 30 ноябрь – 5 декабрь кунлари Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш ҳамда мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари билан икки томонлама музокараларини уюштиришга келишиб олинди.

    No date selected
    феврал, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    Use cursor keys to navigate calendar dates