Сайлов жараёнида Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро сайлов стандартларига тўла амал қилинди — Режеп Шекер

    Сайлов 25 октябр 2021 3403

    Режеп Шекер – Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси делегацияси аъзоси:

    — Ўзбекистонда Президент сайловлари миллий қонунчилик ва умуминсоний тамойилларга мос тарзда ўтди. Сайловни Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси, жойлардаги маҳаллий сайлов участкалари, шу билан бир қаторда, хорижий мамлакатларда ташкил этилган 54 та сайлов участкаси бошқариб борди. COVID-19 пандемияси шароитида сайловни ташкил этишда Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги самарали ҳамкорлик қилди. Сайлов участкаларида ижтимоий масофа сақлаш, сайловчиларни санитария-гигиена воситалари билан таъминлашга эришилди.

    Мониторинг дастури доирасида делегациямиз МСКда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида ҳамда сиёсий партиялар вакиллари билан ўтказган учрашувда бизга сайловга тайёргарлик ва жараёнга оид кенг маълумот берилди. Делегациямиз Тошкент ва Самарқандда бўлиб эрталаб сайлов участкаларининг очилишидан бошлаб овоз санашгача бўлган жараёнларда қатнашди. Овоз бериш жараёнида сайловчилар, сайлов участкаси ходимлари ва маҳаллий кузатувчилар билан суҳбатлашиш имконига эга бўлдик.

    Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловда замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланилганини алоҳида қайд этиш жоиз. Сайловчиларни электрон рўйхатга олиш жараёни такомиллашган.

    Шулардан келиб чиқиб миссиямиз сайлов пухта тайёргарлик асосида демократик тамойиллар ва юқори рақобат шароитида ўтганини қайд этади. Сайлов жараёнида Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро сайлов стандартларига тўла амал қилинди, очиқлик ошкоралик таъминланди. Шу ўринда, бизга фаолиятимизни самарали амалга ошириш учун яратилган шароитлар учун алоҳида миннатдорлик билдирамиз.

    Сайлов натижалари юртингиз ва халқингиз учун хайрли бўлсин!

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates