Ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, қонун ижодкорлиги жараёнини такомиллаштириш, сайлов тизимини ривожлантириш борасида ўзаро манфаатли тажриба алмашиш юзасидан фикр алмашилди.
Э.Банбери Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг боришини юқори баҳолади, Стратегияни амалга оширишда мамлакатимиз парламенти зиммасига ҳам муҳим вазифалар юкланганини таъкидлади.
У IFES фаолиятининг асосий тамойиллари ва устувор йўналишлари кўп жиҳатдан мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар мақсадларига ўхшаш ва уйғун эканини қайд этди. Янгиланган Конституциянинг қабул қилиниши ва муддатидан олдин Ўзбекистон Президенти сайлови ўтказилиши мамлакатимизда сайлов жараёнлари ва қонунчилигини такомиллаштириш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш борасида улкан ютуқларга эришаётганини яққол намоён этганини таъкидлади, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.