Сайт, аслида нима?

    Кейинги авлод 8 май 2020 34062

    Веб сайтларнинг қандай турлари бор?

    Веб (инглизча Wеb) сўзи аслида ўргимчак тўри деган маънони билдиради, интернет тармоғи ҳозирда худди ўргимчак тўри каби бир-бирига уланиб кетган миллионлаб компьютерлардан иборатдир. Сайт эса, ана шу тармоқда жойлашган ва ўзида бирор маълумотни жамлаган саҳифадир. Бу саҳифаларда асосан матнлар (текст), расм, аудио, видео каби маълумотлар жойланган бўлади. Дунёнинг истаган еридан буларни очиш ва кўриш имкони мавжуд бўлади.

    Веб сайтларнинг қандай турлари бор?

    Бугунги кунда сайтларнинг турларини аниқ санаб айтиш қийин, чунки ҳар соҳада, ҳар мавзуда сайтлар очилмоқда… Лекин асосий турларни санаб ўтамиз. Булар:

    1. Ижтимоий тармоқлар (facebook.com, ok.ru, vk.ru, muloqot.uz, twitter.com)

    Корхона, ташкилот сайтлари (apple.com, ucell.uz, gov.uz, bank.uz)

    Шахсий сайтлар (Машур шахслар, қўшиқчилар, шоирлар, давлат арбоблари ҳақидаги сайтлар)

    1. Фотогаллереялар (flickr.com , shutterstock.com)
    2. Янгиликлар сайти ёки портал (islom.uz, kun.uz , darakchi.uz, ziyonet.uz )
    3. Қидирув тизимлари(Google.uz, yandex.ru)
    4. Форум ва чат (tforum.uz, forum.ziyouz.com, forum.islom.uz)
    5. Медиа маҳсулотлари – Аудио, видеолар (mytube.uz, mover.uz, mp3.uz)
    6. Элонлар, умумий савдо, ёки каталоглар сайти(torg.uz, glotr.uz, zor.uz, kplus.uz)

    интернет дўконлар (Масалан: amazon.com, souq.com, esavdo.uz, korzinka.uz) ва бошқа турдаги сайтлар мавжуд