Сенат Раиси БАА Гендер тенглик кенгаши вице-президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

    Айни пайтда БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрида бўлиб турган Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Бирлашган Араб Амирликлари Гендер тенглик кенгаши вице-президенти Мона Ғанем Ол Маррий билан учрашди.

    Маълумки, кейинги йилларда Ўзбекистон ва БАА ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу давлатга расмий ташрифи икки мамлакатнинг дўстлик ҳамда шериклик муносабатлари тарихида янги саҳифа очди, кенг қамровли ҳамкорликни кенгайтиришга кучли туртки берди.

    Мулоқот чоғида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, халқаро рейтинглар, давлат бошқаруви, шунингдек, хотин-қизлар ҳуқуқларини кенгайтириш масалалари бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

    Суҳбат давомида муносабатларнинг амалий жиҳатлари, хусусан, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бошқа соҳалардаги дастурларни махсус семинар ва лойиҳалар орқали биргаликда амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф этилди.

    Суҳбат якунида томонлар кўп қиррали ҳар томонлама ҳамкорликни, шу жумладан, гендер тенгликни таъминлаш соҳасида ривожлантириш бўйича якдил фикр билдирдилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Сенат Раиси Мона Ғанем Ал Маррийни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё хотин-қизлар форумида иштирок этишга таклиф этди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates