Сенат Раиси Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли Мажлиси милли Раиси Рустами Эмомали билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 14 сентябр 2023 788

    Шу кунларда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация “Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига мослашиш шароитида гендер тенгликка эришиш” мавзусида ўтказиладиган Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқотининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида бўлиб турибди.

    Сенат Раиси ташриф доирасида Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли Мажлиси милли Раиси Рустами Эмомали билан учрашди.

    Учрашув аввалида томонлар икки мамлакат вақт синовидан ўтган энг яқин қўшни ва ишончли ҳамкор эканини, халқларимизни умумий тарих, дин, маданият ва анъаналар бирлаштириб туришини, кўп асрлар давомида шаклланган дўстлик, ҳамкорлик ва яхши қўшничилик ришталари бугунги кунда ҳам изчил ривожланиб келаётганини таъкидлаб ўтдилар.

    Дўстона суҳбатда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиб, Ўзбекистон ҳамда Тожикистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, савдо-иқтисодий, маданий гуманитар, айниқса, парламентлараро мулоқотни самарали ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

    Хусусан, икки мамлакат парламент юқори палаталари ўртасида тузилган дўстлик гуруҳлари фаолиятини янада жадаллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

    Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик мустаҳкамланиб боряпти. Сўнгги беш йилда Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-иқтисодий алоқалар динамикаси жадал суръатларда ошиб боряпти. Яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича қонунчилик даражасида қўшма ишларни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

    Мулоқот чоғида маданий-гуманитар соҳадаги ўзаро ҳамкорликнинг юқори даражаси эътироф этилиб, қўшма маданий тадбирлар, жумладан зиёлиларнинг икки томонлама форумларини, санъат усталарининг қўшма концерт ва гастролларини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, “зиёрат туризми”ни ривожлантириш бўйича самарали чоралар кўришга келишиб олинди.

    Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли Мажлиси милли ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди. Унда парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, олий даражада эришилган келишувлар ижроси юзасидан қўшма парламент мониторингини амалга ошириш, халқаро парламент тузилмалари доирасида яқин ҳамкорликни давом эттириш масалалари акс этди.

    Шунингдек, олий даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш устидан биргаликда мониторинг олиб бориш механизмини такомиллаштириш, парламент фаолияти соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, чегарадош вилоятлар ва туманлар депутатлари ўртасида муносабатларни йўлга қўйиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates