Сенат Раиси Самарқандда «БМТ-аёллар» тузилмасининг минтақавий директори билан учрашди

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Осиё хотин-қизлари форумида иштирок этиш учун юртимизга ташриф буюрган «БМТ-аёллар» тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Белен Санс Луке билан музокара ўтказди.

    Учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари билан ҳамкорлиги муносабатлар тарихида энг юқори даражага кўтарилгани алоҳида қайд этилди. Айниқса, кейинги йилларда гендер тенглик, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, имкониятларини кенгайтириш йўналишида «БМТ-аёллар» тузилмаси билан ҳамкорлик янги босқичга чиққани айтиб ўтилди.

    Мулоқот чоғида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси билан тузилма ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

    Хусусан, гендер бюджетлаштириш, гендер статистикаси ҳамда гендер аудит йўналишларида ўзаро тажриба ўрганиш, илғор амалиётларни жорий этиш бўйича фикр алмашилди.

    Муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида ҳамкорлик бўйича тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда аниқ йўналишларни белгилашга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates