Сенат Раиси Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 22 ноябр 2023 1457

    Дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги йилдан-йилга янада ривожланиб, янги амалий мазмун билан тўлдириляпти ва ҳар томонлама стратегик шериклик даражасида ривожланиб боряпти.

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг 22 ноябрда Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юй Сзюн билан бўлиб ўтган учрашувида айни шу жиҳатларга эътибор қаратилди.

    Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

    Таъкидланганидек, давлатларимиз раҳбарларининг мунтазам мулоқот олиб бориши, ўзаро ташриф ва учрашувлари натижасида халқларимиз ўртасида турли соҳалардаги алоқалар мутлақо янги босқичга чиқди.

    Савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликда ижобий кўрсаткичлар қайд этилиб, жорий йил бошидан (январь-август) ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 36 фоизга ўсди. Кўрсаткичларни янада ошириш учун имкониятлар етарли экани, нафақат ҳукуматлар даражасида, балки ҳудудлараро ҳамкорлик алоқаларини ҳам янада кенгайтириш лозимлиги қайд этилди.

    Парламентлараро алоқалар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг амалий механизми эканлигидан келиб чиқиб, Олий Мажлис ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада жадаллаштириш, бунинг учун фаол саъй-ҳаракатларни олиб бориш муҳимлиги айтиб ўтилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Шунингдек, мулоқот давомида фан, таълим ҳамда маданий-гуманитар йўналишлардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates