Сенатда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг олий вакили билан учрашув бўлиб ўтди

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг олий вакили Фатима Рабабхоним билан учрашди.

    Унда Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси истиқболи учун муҳим бўлган масалалар юзасидан суҳбатлашилди.

    Жумладан, денгиз йўли орқали савдо алоқаларини ривожлантириш, Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти, келгусидаги режалари ҳақида фикр алмашилди.

    Шунингдек, Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда қўшни давлатлар билан ўзаро яхши муносабатларининг кўлами кенгаяётгани, минтақадаги иқлим ўзгариши, экологик муаммоларга қаратилаётган эътибор ва ечимлар, қишлоқ хўжалигидаги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, онлайн савдо тизимини ривожлантириш, транзит йўлларининг хавфсизлиги масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

    Мулоқот давомида Марказий Осиё минтақасидаги ташқи савдо, транспорт ва коммуникация соҳалари ҳамда бу борада халқаро даражада қилиниши лозим бўлган ишлар муҳокама этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates