Сенатда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва котибият мудирлари билан мулоқот ўтказилди

    Олий Мажлис Сенатининг Маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази ташаббуси билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини янада такомиллаштириш, соҳадаги ижобий тажрибалари билан яқиндан танишиш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўзаро тажриба алмашишини ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилган эди.

    Жорий йил 1 апрелда халқ депутатлари Тошкент шаҳар, туман кенгашлари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида пойтахтимизда бўлиб турган Жиззах вилояти, туман (шаҳар) Кенгашларининг депутатлари ва котибият ходимларидан иборат делегация Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати биносида бўлиб, парламент юқори палатасининг фаолияти билан бевосита танишдилар.

    Жумладан, сенаторлар ва делегация аъзолари учрашувида Сенатнинг қонун ижодкорлиги, парламент назорати фаолияти ҳамда маҳаллий Кенгашлар ҳамкорлигини кучайтириш борасидаги ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Учрашувда охирги йилларда Сенатнинг ҳудудлар манфаатини ҳар томонлама таъминлаш борасида маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорлиги сезиларли даражада ривожланганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

    Жумладан, ўтган йили Сенатга келиб тушган 91 та қонун бўйича жойларда маҳаллий Кенгашлар билан биргаликда 7 000 дан ортиқ муҳокамалар ташкил этилиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Сенат Кенгашининг 7 маротаба ва Сенат қўмиталарининг 33 маротаба сайёр мажлислари ўтказилди. Сенатнинг ялпи мажлисларида маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари аъзоларининг мунтазам иштирок этиши, сенаторлар орқали ҳудуддаги республика даражасида ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларнинг ялпи мажлис муҳокамасига олиб чиқилиб ҳал этиш амалиёти бугунги кунда ўз самарасини бериб келяпти.

    Шунингдек, Сенат девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш марказининг ташкил этилгани бу борадаги ишларнинг янада фаоллаштиришга хизмат қилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

    Маълумки, Марказ ҳамкорлик доирасида маҳаллий Кенгашларнинг фаолиятини рақамлаштиришга, уларга ахборот таҳлилий, илмий-услубий ҳамда халқаро ҳамкорликдаги фаолиятига кўмаклашиш, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг малакасини ошириш ва янги қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида ўқув-семинарлари ташкил этиш каби йўналишларда ишлар олиб боради.

    Икки томонлама қизғин фикр алмашишга айланган мазкур учрашувда маҳаллий Кенгаш вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга керакли жавобларни олди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Шундан сўнг учрашув иштирокчиларига Олий Мажлис Сенатининг янги биноси бўйлаб таништирув ўтказилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates