Сенатда Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлардаги элчиларининг ҳисоботлари эшитилди

    Мамлакатимизда 28 феврал 2024 1238

    Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги элчиларининг ҳисоботлари эшитилди.

    Тадбирда сенаторлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, тегишли вазирлик ва идоралар, давлат компаниялари раҳбарлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Эшитувлар жорий йил 18 январда бўлиб ўтган селектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси устидан парламент назоратини ўрнатиш мақсадида ташкил этилди. Олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича қабул қилинган “йўл хариталари”да назарда тутилган инвестиция лойиҳалари ва савдо битимларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш масалалари муҳокама марказида бўлди.

    Таъкидланганидек, Қозоғистондаги элчихонанинг бевосита кўмагида умумий қиймати 1,6 миллиард долларлик 29 та инвестиция лойиҳаси ва савдо битимларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Сенаторлар экспорт ҳажмини ошириш ва Қозоғистон билан савдода ижобий савдо балансига эришиш бўйича самарали чора-тадбирлар кўриш муҳимлигини қайд этди.

    Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси фаолияти таҳлилида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларнинг ҳар томонлама мустаҳкамлангани, икки мамлакат фуқароларининг давлат чегарасини миллий гувоҳномалари асосида кесиб ўтиш механизми жорий этилгани, иккита қўшимча ўтказиш пункти очилгани қайд этилди. Шу билан бирга, экспорт товарлар номенклатурасини диверсификация қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш тавсия этилди.

    Мамлакатимизнинг Тожикистондаги элчихонаси фаол иштирокида 150 миллион долларга яқин инвестициявий битимлар тузилди ва 100 миллион долларга яқин ҳажмда экспорт шартномалар имзоланди. Шунингдек, Сенаторлар элчихона бириктирилган Тошкент вилоятидаги инвестициявий таклифларни фаоллаштириши лозимлигини таъкидлади.

    Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Туркманистондаги элчихона томонидан 80 дан ортиқ ўзаро ташрифлар, 200 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилди.

    Очиқ ва холисона муҳокама давомида парламент аъзолари маҳаллий ҳокимликлар ҳамда корхоналари томонидан дипломатик ваколатхоналаримизнинг инвестиция лойиҳалари ва экспорт бўйича таклифларини кўриб чиқишда сусткашликлар юзасидан ўз танқидларини билдирди. Тармоқлар ва ҳудудлар инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосномаларини халқаро стандартлар талабларига тўлиқ мос ҳолда тайёрлаш зарурлиги таъкидланди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари раҳбарларига ўз фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича батафсил тавсиялар берилди ва аниқ вазифалар белгиланди.

    Мажлис якунлари бўйича Олий Мажлис Сенати қўмитаси томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates