«Сентоб»га расман «туризм қишлоғи» мақоми берилди

    Туризм 18 март 2023 1394

    Навоий вилояти Нурота туманида «Сентоб» туризм қишлоғининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирда Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги мутасаддилари, Нурота тумани ҳокими, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси ҳамда туман фаоллари иштирок этди.

    «Сентоб» қишлоғини «Туризм қишлоғи»га айлантириш натижасида 200 га яқин ишсиз аҳоли, жумладан, хотин- қизлар доимий иш ўринларига эга бўлди. Бугунги кунда қишлоқда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти мавжуд. Центоб қишлоғига мунтазам равишда Англия, Франция, Австрия, Россия ва бошқа давлатлардан хорижий сайёҳлар оқими кузатиляпти», – деди тадбирни очиб берган Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев.

    Шунингдек, тадбирда Маданият ва туризм вазирлиги вакили Лола Раҳмонбоева давлат раҳбари томонидан туризм соҳасига қаратилаётган эътибор, сайёҳликни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва туризм қишлоқларининг соҳа ривожидаги ўрни ҳақида сўз юритди.

    «Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда унинг Навоий вилоятидаги бўлинмаси ташаббуси билан «Центоб» қишлоғида бугунга келиб 20 та оилавий меҳмон уйи ва 3 хостел фаолият кўрсатяпти, — деди вазирлик бошқарма бошлиғи ўринбосари Лола Зикриллаева. — Уларга белгиланган стандартлар асосида меҳмон уйлари номи туширилган кўрсаткичлар ўрнатилди. Айни дамда туризм қишлоғида 15 дан ортиқ туристик хизмат йўлга қўйилган».

    Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Азиз Раҳмонзода тадбирда сўзга чиқиб, «Сентоб» қишлоғи аҳолисини туризм қишлоғи мақоми билан табриклади.

    Туризм қишлоғи очилиш маросимида, шунингдек, миллий қадрият ва анъаналаримиз ўз аксини топган маданият ва спорт дастурлари ҳам намойиш этилди.

    Бундан ташқари, қишлоқ аҳли томонидан Наврўз байрамининг асосий таоми ҳисобланган сумалак тайёрланди.

    Таъкидлаш жоизки, туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида қишлоққа олиб борувчи 5 километр ички йўл таъмирланди. Шу билан бирга, тунги ёритиш чироқлари, пиёдалар кўприклари, селфи ҳудудлар, санитария-гигиена шохобчалари, «Центоб» қишлоғининг рамзий кириш стеллоси, туристик ахборот маркази қурилиб, фойдаланишга шай ҳолатга келтирилди. Оилавий меҳмон уйлари ва хостелларга белгиланган стандартлар асосида кўрсаткичлар ўрнатилди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates