Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Шу йилнинг 20 июль куни туш соат 12:27 лар атрофида Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Хонабод кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида, ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушди.
Хабарга асосан, ёнғин содир бўлган жойга ёнғин-қутқарув экипажлари юборилди. Ёнғин соат 12:33 да ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ўраб олиниб, 13:01да буткул ўчирилди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.