Жиззахда санитар тозалаш хизмати ходимларига бепул велосипедлар топширилди

    Республика санитар тозалаш маркази Жиззах вилояти филиалида санитар тозалаш хизмати ходимларига велосипедларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

    Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2024 йил 4 январдаги 5-сонли Фармони ижросини амалга ошириш мақсадида Экология вазирлиги томонидан санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш, шунингдек, ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ишчилари, экофаоллар ҳамда жамоатчилик экология назоратчиларига бепул велосипедлар етказиб берилмоқда.

    Тадбирда велосипедлар Фориш туман ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси, "Эко сфера" МЧЖ, "Тоза эко ҳудуд" МЧЖ, "Эко ҳоусе" МЧЖ ва "Тоза ҳудуд" ДУК ходимларига топширилди.

    "Бу каби имкониятлар санитар тозалаш хизмати ходимларининг иш унумдорлигини ошириб, ўз вазифаларини самарали бажаришда янада қулайликлар яратади", — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates