Ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

    Ҳудудларда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний валюта айирбошлаш ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.И. фуқаро Ф.О.га жами 4 000 АҚШ долларини 50,7 млн сўмга сотаётган вақтда ушланиб, 4 000 АҚШ доллари ва 18,3 млн сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинди.

    Шунингдек, Департаментнинг Тўрақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.К. фуқаро М.Х.га жами 2 900 АҚШ долларини 36,8 млн сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177 моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates