Бухорода электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди

    Бухоро шаҳри ва Қоровулбозор туманида 585,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖлар аниқланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими, "Ўзенергоинспекция" ҳудудий бошқармаси ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида “B.B.” МЧЖ раҳбари Б.И. ва бошқалар Саноатчилар кўчасидаги кўп қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини барпо этишда тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 433,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими ва туман ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида “Ҳ.А.” МЧЖни норасмий бошқариб келган фуқаро Ш.Ҳ. сув ресурсларини кўп талаб қиладиган майдондаги экинларни суғориш учун ўрнатилган электр ҳисоблагич схемасини ўзгартириб, жами 152 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

    Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates