Қашқадарё: ЙТҲ оқибатида "Labo" ҳайдовчиси ҳалок бўлди

    Қашқадарёда ҳаракатланиб келаётган "Labo" русумли автомашина ён кўчадан чиққан "Lacetti"га урилишдан қочиб, бошқарувни йўқотади ва қарама-қарши томондан келаётган машинага бориб урилди.

    Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича шу йилнинг 10 июль куни "Labo" русумли автотранспорт воситаси Қарши шаҳри Жайхун кўчасида кетаётганида ён кўчадан "Lacetti" русумли автотранспорт воситаси унинг йўлига чиқади ва "Labo" ҳайдовчиси тўқнашувдан қочиш учун рулни буриб юбориши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги бетон тўсиқдан ошиб ўтиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган "Nexia-3" русумли автотранспорт воситаси билан тўқнашади.

    Натижада "Labo" ҳайдовчиси олган жиддий тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг кўрсатган тиббий муолажаларига қарамасдан "Labo" ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates