Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Шу йилнинг 20 июль куни соат 13:33 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Катта Олмос кўчасида жойлашган, янги қурилаётган биноларнинг бирида, ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушди.
Хабарга асосан, ёнғин содир бўлган жойга ёнғин-қутқарув экипаж гуруҳи юборилди. Ёнғин соат 13:42 да қутқарув экипаж гуруҳи томонидан ўраб олиниб, соат 13:57 да батамом ўчирилган.
Маълумотларга кўра, содир бўлган ёнғин натижасида, бинонинг биринчи қаватидаги қурилиш маҳсулотлари ёнган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.