Бу ҳақда Бош прокуратура ҳабар берди.
Ўтказилган назорат тадбирлари доирасида Сирдарё туманида жойлашган “M.G.” МЧЖга қарашли АГТКШда жамият мансабдор шахслари "Автопилот-Про" русумли газни ҳисобга олиш ускунасининг қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиб 20,5 млрд. сўмлик 8,2 млн. куб метр табиий газни ўғирлагани аниқланди.
Шунингдек, Сирдарё туманидаги "S.A.L." МЧЖга қарашли АГТКШда ўрнатилган ҳисобга олиш ускунасининг қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиши оқибатида 7,9 млрд. сўмлик 3 млн. куб метр табиий газ талон-торож қилинган.
Ҳозирда ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 169 моддаси, 4 қисми "а" банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланган.
"Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг. Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади", — дейилади хабарда.