Унга Жанубий Кореяда таҳсил олаётган талаба-ёшлар, ишчилар, тадбиркор ватандошлар ҳамда хорижлик меҳмонлар таклиф этилди.
Иштирокчиларга Наврўз байрамининг келиб чиқиши тарихи, унинг моҳияти ҳамда жорий йил мамлакатимизда ушбу байрам тадбири қандай ўтаётганлиги ҳақидаги атрофлича маълумотлар тақдим этилди. Жумладан, тадбир доирасида 21 март куни Тошкент шаҳридаги «Humo Arena» мажмуасида давлатимиз раҳбари иштирокида бўлиб ўтган байрам шодиёнаси видеолавҳалари ҳам намойиш қилинди.
Байрам тантанасида иштирок этган ватандошларимиз томонидан ижро этилган ўзбек миллий ашула ва рақслари тадбирга алоҳида кўтаринки руҳ бахш этди.
Меҳмонлар учун безатилган байрам дастурхонидан сумалак, кўк сомса ва палов сингари миллий таомларимиз жой олди.
Корея Республикасида ватандошларимиз иштирокидаги Наврўз байрами тадбирлари давом этмоқда.









