Сеулнинг Итхэвон кўчасида содир бўлган мудҳиш воқеада бир нафар ўзбекистонлик вафот этган

    Ташвишли хабар 30 октябр 2022 1699

    Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонасининг Телеграм-каналидаги саҳифасида маълум қилинишича, маҳаллий вақт билан соат 13.00 (Тошкент вақти – 09.00) ҳолатига кўра, Сеулнинг Итхэвон кўчасида 29 октябрда содир бўлган фожеали воқеалар оқибатида ҳалок бўлганлар орасида бир нафар ўзбекистонлик бор.

    Фожеа қурбонлари сони 150 дан ошган, 80 дан ортиқ киши турли даражаларда жароҳатлар олган. Бунга Сеулнинг Итхэвон кўчасида Хеллоуин байрамини нишонлаш чоғида юз берган тиқилинч сабаб бўлган. Жанубий Кореяда 5 ноябргача миллий мотам эълон қилинган. Ҳалок бўлган 19 нафар хорижликлар орасида Хитой, Эрон, Ўзбекистон ва Норвегия фуқаролари ҳам борлиги аниқланган.

    Маълум қилинишича, полицияга дараксиз йўқолганлар ҳақида 300 дан ортиқ хабар келиб тушган.

    Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси Итхевон кўчасида содир бўлган фожеали воқеалар оқибатида ҳалок бўлганларнинг барча қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди ва жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Шунингдек, хабарда юзага келган фавқулодда вазият оқибатида юртдошларимиз ичида жабрланганлар ёки ёрдамга муҳтожлар бўлса, дипломатик миссия Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси консуллик бўлимига зудлик билан мурожаат қилишни сўраганлигини маълум қилинган.

    Ҳамда мурожаат қилиш учун қуйидаги манзиллар кўрсатилган:

    Элчихона: 010-6802-1969

    Уюшма: 010-8495-0027

    주한 우즈베키스탄 대사관의 긴급 공지!

    서울 용산구 이태원 (할로윈행사)의 압사사고로 피해 본 우즈베키스탄 국적 시민들이 즉시 영사관에 연락 바랍니다.

    연락처: 010-6802-1969 (영사관)

    010-8239-1141 (협회)

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates