Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
"Республикамизда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлларда юзага келган музламалар сабабли йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг 5 декабр санасидан Тошкент автовокзалидан амалга ошириладиган барча шаҳарлараро автобуслар ҳаракати вақтинчалик бекор қилинди.
Йўналишларда қатновларнинг қайта тикланиши тўғрисида қўшимча маълумот берилади" — дейилади баёнотда.









