Шаҳрихонда «Ҳунармандлар маркази» фойдаланишга топширилди

    Саноат 20 июн 2021 925

    Шаҳрихон азалдан ҳунармандлар юрти сифатида довруғ таратган. Айниқса, туманда пичоқчилик, дўппидўзлик, бешиксозлик, темирчилик, тикувчилик, миллий чопонлар тайёрлаш, косибчилик, ёғочдан турли буюмлар ясаш каби ҳунар турлари жуда ривожланган.

    Шаҳрихонлик ҳунармандлар маҳсулотларига хорижда ҳам қизиқиш катта.

    Президентимизнинг Шаҳрихонда «Ҳунармандлар маркази»ни барпо этиш бўйича ташаббуси асосида марказ қурилиши учун Қоракўрпа маҳалласи ҳудудидан 1,2 гектар ер майдони ажратилиб, бунёдкорлик ишларига киришилган эди. Қисқа фурсатда миллий услубда, кўркам ва муҳташам марказ қад ростлади.

    Бугун мазкур «Ҳунармандлар маркази»нинг фойдаланишга топширилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда фахрийлар, ҳунармандлар, туман жамоатчилиги вакиллари қатнашдилар. Тантанада вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамовлар юртимизда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, бу орқали янги иш ўринлари яратиш, соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида сўз юритиб, шаҳрихонликларни янги марказнинг фаолият бошлаши муносабати билан самимий муборакбод этдилар.

    Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Ҳунармандлар маркази» Буюк ипак йўли бўйида қад ростлади. Бу ерда 32 та ҳунармандчилик устахонаси, 250 ўринли савдо растаси, мўъжазгина дўппидўзлик ва пичоқчилик музейи барпо этилди. Келгусида меҳмонхона, миллий услубдаги чойхона ва бошқа хизмат кўрсатиш шаҳобчалари қурилиши режалаштирилган. Бу эса, ўз навбатида туманда туризмнинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади, деб хабар бермоқда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates