Шароф Рашидов туманида Lacetti ва Isuzu иштирокидаги ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди

    Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида Lacetti ва Isuzu юк машинаси иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

    Бу ҳақда вилоят ИИББ маълум қилди.

    Ҳодиса 21 ноябрь куни соат 23:50 лар атрофида «Файзобод» МФЙ ҳудудидан ўтувчи M-39 «Тошкент–Термиз» автомагистралнинг 989-километрида юз берган.

    Маълумотларга кўра, 2003 йилда туғилган Isuzu ҳайдовчиси белгиланмаган жойдан бурилиш учун йўл қатнов қисмига чиққан пайтда, Тошкент–Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 2002 йилда туғилган Lacetti ҳайдовчиси билан тўқнашган.

    Тўқнашув оқибатида Lacetti автомобилнинг двигатель қисмидан ёнғин чиққан ва машина тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи ҳамда салонда бўлган 4 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

    Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates