"Мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшган Цзян Цзэминнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади", дейилади давлатимиз раҳбарининг мактубида.
Президентимиз Си Цзиньпинга ҳамда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.