баннер
18 мар 2025
01:40

    Шахснинг розилигисиз уни тасвирга олиш тақиқланиши мумкин

    Эндиликда, умумий қоида тариқасида, ҳар қандай кишини фото ёки видео тасвирга олиш ёки ушбу тасвирдан фойдаланиш учун унинг розилиги талаб қилинади.

    Бу бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳужжат аҳоли фикрини ўрганиш мақсадида жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилган.

    Адлия валигининг маълум қилишича, фуқаролик кодексига кўра, шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқи дахлсиз. Шунга қарамай, кишиларнинг ушбу ҳуқуқини таъминлаш борасида қонунчиликда бўшлиқлар мавжуд.

    Инсонларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқини мустаҳкамлаш мақсадида вазирлик томонидан миллий ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва 30 га яқин хорижий давлатлар тажрибаси таҳлил қилиниб, тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда аҳоли фикрини ўрганиш мақсадида жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилди.

    Лойиҳага кўра, эндиликда, умумий қоида тариқасида, ҳар қандай кишининг фото ёки видео тасвирга олиш ёки ушбу тасвирдан фойдаланиш учун унинг розилиги талаб қилинади.

    Шу билан бирга, лойиҳада қуйидагилар белгиланмоқда:

    • 16 ёшдан бошлаб ўсмирлар уларни тасвирга олиш, тасвирдан фойдаланиш учун мустақил розилик бера олади;
    • жамоат жойларида ва оммавий тадбирларда тасвирга олиш учун рухсат талаб қилинмайди;
    • давлат хизматчиларини хизмат вазифасида чекловсиз тасвирга олиш ва тасвирдан фойдаланиш мумкин;
    • ноқонуний ҳаракатларни тасвирга олиш учун розилик шарт эмас;
    • видеокузатув тизимлари ҳақида огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши шарт;
    • кишиларнинг қисман ёки тўлиқ кийимсиз бўлишни тақозо этадиган жойларда (тиббиёт хонаси, ҳаммом, кийим алмаштириш хоналари ва бошқа) видеокузатувни амалга ошириш тақиқланади.
    • Агар тасвирдан розилик берилган мақсаддан бошқа мақсадда ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган тарзда фойдаланилса, розилик чақириб олиниши мумкин.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech