баннер
5 апр 2025
17:12

    Шерзод Шерматов Европа Иттифоқи элчиси билан учрашди

    Рақамлаштириш 25 январ 2023 1748

    Бугун, 25 январда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Чарлотте Адриаен билан учрашув ўтказди.

    Унда аҳоли учун рақамлаштириш соҳасидаги қулайликларни янада такомиллаштириш мақсадида электрон ҳукумат йўналишида ҳамкорлик қилиш, IT-таълим йўналишида истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ҳамда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида рақамлаштириш бўйича масалалар муҳокама этилди.

    Учрашув давомида ёшларнинг АКТ соҳасига бўлган қизиқишини ошириш, рақамлаштириш йўналишига аёлларни кенгроқ жалб этиш, улар учун муносиб шароитлар яратиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

    Шунингдек, Ўзбекистонни минтақавий IT марказга айлантириш ва бу орқали хорижий компаниялар иштирокида BPO хизматларини ривожлантириш, IT маҳсулот ва хизматлар экспортини ошириш, ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб этиш ҳамда юқори маошли иш билан таъминлаш мақсад қилингани таъкидланди, деб хабар беради Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech