ШҲТ саммити 4 июль куни виртуал форматда бўлиб ўтади

    Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити 4 июль куни виртуал форматда бўлиб ўтади, дейилади ташкилотга раислик қилаётган Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

    “ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси Ҳиндистоннинг илк раислиги остида 2023 йил 4 июль куни виртуал форматда бўлиб ўтади”, — дейилади хабарда.

    Эрон, Беларусь ва Мўғулистон саммитга кузатувчи давлат сифатида таклиф қилинган. ШҲТ анъанасига кўра Туркманистон меҳмон сифатида таклиф этилган.

    Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистоннинг ШҲТга раислиги даврини аъзо давлатлар ўртасидаги “қизғин фаолият ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик даври” деб атади. Ҳиндистон жами 134 та учрашув ва тадбирлар, жумладан, 14 марта вазирлар даражасидаги мажлисларни ўтказди. Ҳиндистон ташкилотда ижобий ва конструктив роль ўйнашга содиқ қолади ва раислигининг муҳим босқичи сифатида ШҲТ саммитининг муваффақиятли ўтказилишини интиқлик билан кутмоқда.

    Ўтган йилги ШҲТ саммити Самарқандда сентябрь ойида ўтказилган эди. Ўшанда Эронни ШҲТга тўлақонли аъзо қилиш тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Мамлакат Ҳиндистондаги саммитдаёқ ташкилотга аъзо бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда newshub.uz.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates