ШҲТга аъзо давлатлар ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолияти учун масъул вазирларининг 21-йиғилиши бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 29 сентябр 2022 1490

    2022 йил 28 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Х.Ф.Тешабоев бошчилигидаги делегация ШҲТга аъзо давлатлар ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолияти учун масъул вазирларининг 21-йиғилишида иштирок этди.

    Томонлар ШҲТ доирасида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, шу жумладан савдо ва инвестиция тартиб-таомилларини либераллаштириш ва енгиллаштириш, кўп томонлама савдо тизими, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш узлуксизлиги, рақамли иқтисодиёт, минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва бошқа соҳалар юзасидан фикр алмашдилар.

    Ўзбек томони Ўзбекистон Республикаси Президенти ва бошқа мамлакатлар делегациялари раҳбарлари томонидан ШҲТ саммитида билдирилган ташаббусларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш муҳимлигини қайд этди. Ушбу ташаббуслар Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

    Йиғилиш якунлари бўйича ШҲТга аъзо давлатларнинг ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолияти учун масъул вазирларининг Кўп томонлама савдо тизимини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги баёноти қабул қилинди. Шу билан бирга ШҲТга аъзо давлатларнинг ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолияти учун масъул вазирлик ва идоралари ўртасида таъминот занжирлари соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

    Томонлар ШҲТга аъзо давлатларнинг иқтисодий фаолияти иштирокчилари учун қулай муҳит яратишга қаратилган ишларни давом эттириш, шунингдек, ШҲТнинг савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорликка оид тегишли ҳужжатлари устида ишлашни фаоллаштириш ниятларини бир овоздан тасдиқладилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates