Натижада вилоятда мазкур йўналишдаги турдош корхоналар сони тўрттага етди.
Лойиҳанинг биринчи босқичида корхонага умумий қиймати 2 млн. АҚШ долларлик ипак ип йигириш линиялари ўрнатилди. Кластер усулида иш юритувчи мазкур корхона жорий йилда тумандаги фермер хўжаликлари ва касаначилардан 221 тонна пилла хомашёси қабул қилиб олади ва уни шу ернинг ўзида тўлиқ қайта ишлайди. Натижада йилига 2 млн. АҚШ долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилади.
Лойиҳининг кейинги босқичида эса умумий қиймати 350 минг АҚШ долларига тенг бўлган ипак мато тўқиш ва бўяш ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш линиялари ўрнатилади. Жиҳозлаш ишлари 2023 йилнинг сентябрь ойида якунланади. Натижада ҳудудда 180 та доимий ва 6400 та мавсумий иш ўринлари яратилади.