баннер
24 апр 2025
00:11

    Болажонлар учун янги саргузашт фильм тасвирга олинди

    Уйда ёлғиз қолишдан катталар ҳам чўчийди баъзан. Айниқса, тунда. Олис тоғ бағрида қолган бу болакайлар ғаройиб душман қаршисида!

    “Yoshlar” телерадиоканали буюртмасига биноан “Ўзбектелефильм” ДУК томонидан болажонлар учун янги саргузашт фильм тасвирга олинди!

    "Тунда ёлғиз" номли мазкур фильм режиссёри: Ислом Рисқулов, сценарий муаллифи: Темурпўлат Тиллаев, оператор: Аваз Искандаров.

    Фильмда бош ролларни Диёрбек Султонмуродов, Муҳаммадамин Маъмуржонов, Нигина Анорбоева, Самиддин Лутфуллаев, Умаржон Жумаев, Диёр Қурбонов ҳамда Турсунхўжа Бобохўжаев ижро этган.

    Қизиқарли ва ҳаяжонли лаҳзаларга бой "Тунда ёлғиз" фильми премьераси тез кунда "Болажон" телеканалида намойиш этилади.

    Носир Боймирзаев

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech