“Yoshlar” телерадиоканали буюртмасига биноан “Ўзбектелефильм” ДУК томонидан болажонлар учун янги саргузашт фильм тасвирга олинди!
"Тунда ёлғиз" номли мазкур фильм режиссёри: Ислом Рисқулов, сценарий муаллифи: Темурпўлат Тиллаев, оператор: Аваз Искандаров.
Фильмда бош ролларни Диёрбек Султонмуродов, Муҳаммадамин Маъмуржонов, Нигина Анорбоева, Самиддин Лутфуллаев, Умаржон Жумаев, Диёр Қурбонов ҳамда Турсунхўжа Бобохўжаев ижро этган.
Қизиқарли ва ҳаяжонли лаҳзаларга бой "Тунда ёлғиз" фильми премьераси тез кунда "Болажон" телеканалида намойиш этилади.
Носир Боймирзаев