Шри-Ланкада денге иситмаси авж олмоқда

    Шри-Ланка оролида 2023 йилнинг дастлабки 11 ойида 77 487 нафар одамда денге иситмаси қайд этилган.

    Ушбу касалликка қарши кураш миллий агентлиги маълумотларига кўра, бу сўнгги уч йилдаги энг юқори кўрсаткичдир.

    Ҳаётдан кўз юмганлар сони 46 кишини ташкил этди. Энг кўп зарар кўрган ҳудуд мамлакатдаги Ғарбий вилоят бўлди – бу оролнинг аҳоли энг зич жойлашган қисми. Ушбу касаллик билан боғлиқ барча ҳолатларнинг ярми мазкур ҳудуд ҳиссасига тўғри келади (36,2 мингта ҳолат).

    Мутахассислар денге иситмасига чалинганлар сони ошаётганини қайд этишди. 2020 йилда Шри-Ланкада 31 139 та, 2021 йилда 35 054 та, 2022 йилда 76 467 та ҳолат қайд этилган, деб хабар беради mir24.tv.