Шу йилнинг биринчи ярмида чиқиндиларни ноқонуний жойларга ташлаш билан боғлиқ 15 мингга яқин ҳуқуқбузарлик аниқланди

    Яшил сайёра 7 июл 2025 429

    2025 йилнинг биринчи ярмида Экология вазирлигининг Вазиятлар маркази томонидан ўрнатилган онлайн кузатув камералари ёрдамида белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ 5215 та ҳолат қайд этилган.

    Қайд этилишича, Республикада 250 та онлайн кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, улар экологик ҳуқуқбузарликлар, хусусан, қаттиқ маиший, қурилиш ва суюқ чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга ноқонуний ташлаш билан боғлиқ ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш имконини беради. Видеокузатув тизими чиқинди энг кўп ташланадиган жойлар, жумладан, аҳоли пунктларининг чекка ҳудудлари, рухсат этилмаган полигонларни, қирғоқбўйи ва жамоат жойларини қамраб олади.

    Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Наманган вилоятида (1563 та), Андижон вилоятида (1443 та) ва Фарғона вилоятида (1163 та ҳолат) қайд этилган.

    Ҳуқуқбузарликлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 91-моддаси 1-қисмига кўра (қаттиқ маиший ва қурилиш чиқиндиларини кўмиш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга ташлаш) республика бўйича жами 14 728 та маъмурий баённомалар тузилди. Жарималарнинг умумий миқдори 7,9 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 3,3 миллиард сўми белгиланган тартибда ундириб олинди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates