Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси, Махсус комиссия раҳбари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, мурожаатлар бўйича ундирилган жарима суммасидан 15 фоизи миқдори экофаол фуқароларни рағбатлантириш қўлланилади.
«Махсус комиссия ишларни давом эттиради ва аҳолини тезкор хабардор қилади. Энди навбат сизга! Камераларингиз ҳимоямиз қуролига айлансин! Ҳуқуқбузарликни аниқланг ва мукофотингизни олинг. Тоза ҳаво учун курашда биргамиз», — дейди Азиз Абдуҳакимов.








