Сифатли тиббий таълим — саломатлик гарови

    Таълим 31 май 2025 1162

    Янги Ўзбекистонда тиббий таълим тизими нафақат соҳа ривожининг асосий пойдевори, балки рақобатбардош, билимли ва юқори малакали мутахассислар тайёрлашдаги стратегик йўналиш ҳам ҳисобланади. Соҳадаги бундай ўзгаришлар юртимиздаги тиббиёт таълими ва амалиётини замонавий босқичга олиб чиқиш мақсадини кўзлаган.

    Андижон давлат тиббиёт институтида ҳам таълимни ривожлантириш тиббиёт соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, амалиёт ва назарияни уйғунлаштириш ҳамда тиббиёт фанининг илғор ютуқларини таълим жараёнига татбиқ этиш орқали амалга оширилмоқда.

    Давлатимиз раҳбари 2021 йили вилоятга ташрифи чоғида Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида бўлиб, у ердаги аҳволни кўздан кечирар экан, клиникани тўлиқ реконструкция қилиб, унинг негизида водий аҳолиси учун кардиология, нейрохирургия, кўз касалликлари ва урология бўйича мураккаб операциялар ўтказадиган тиббиёт маркази ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

    «Инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш учун, энг аввало, одамларнинг саломатлиги ва яшаш шароитини яхшилашимиз керак. Институт ва клиника бу борада катта марказлардан бири бўла олади. Бунинг учун зарур шароитлар яратамиз. Фақат таълим методикасини янгилаш, дунё тиббиётида қўлланаётган илғор услубларни татбиқ этиш керак», дея таъкидлаганди давлатимиз раҳбари.

    Хўш, ўтган 4 йил давомида мазкур тиббиёт таълим даргоҳида қандай ўзгаришлар содир бўлди? Берилган топшириқ ва вазифалар қай даражада бажарилди?

    Янги Ўзбекистон руҳи

    — Аҳоли соғлиғини ишончли муҳофаза қилиш, тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар самарасини ошириш давлатимизнинг доимий эътибор марказида бўлиб келмоқда. Буни ҳар бир юртдошимиз кундалик турмушида сезиб, кўриб яшаяпти. Президентимиз 2021 йил 29 сентябрь куни Андижон вилоятига ташрифи чоғида институтимиз клиникаси билан танишгани муҳим воқеа бўлди ва институтимиз фаолиятида туб бурилиш ясади, — дейди Андижон давлат тиббиёт институти ректори, профессор Мадамин Мадазимов. — 2021 йил 25 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳам қабул қилинди ва иш жараёнлари бошланиб кетди. Клиника ҳудудидаги 2 гектар майдонда институтнинг 2000 ўринга мўлжалланган янги ўқув биноси қад ростлади. Бино 7 қаватдан иборат бўлиб, ҳар бир қаватда 28 та хона мавжуд. Ўқув хоналари интерактив доскалар, замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланган.

    Ўқув биносида 12 та маъруза зали мавжуд. Бинонинг иккинчи қаватида жаҳон стандартларига мос, катта имкониятларга эга симуляция маркази жойлашган. Учинчи қават стоматология йўналиши учун мўлжалланган замонавий ускуна ва технологиялар билан жиҳозланган. Бинода асосан клиник кафедралар ўрин олган. Клиника ва мазкур ўқув биноси ўртасида телетиббиёт тизими хизмати жорий қилинган. Жарроҳлик бўлимларида амалга оширилган операциялар тўғридан тўғри ўқув хоналарига узатиб кўрсатилади.

    Талабалар ушбу жараёнда шифокорга ўз саволларини бериш ва бир вақтнинг ўзида жавоб олиш имконига эга. Институтнинг марказий илмий текшириш лабораторияси қуриб битказилгани ҳам талабаларга қулай имкониятлар яратди. 4 қаватдан иборат бўлган бино 400 ўринга мўлжалланган бўлиб, 30 та ўқув, 21 та лаборатория хонасига эга. Шунингдек, яна бир қанча ёрдамчи бино ва иншоотларда қурилиш якунланиш арафасида.

    Таълим даргоҳи сўнгги йилларда қатор ютуқларга эришди. Ўтган йили УИ Греэн Метриc Wорлд Университй Ранкинг (Яшил университетларнинг глобал рейтинги) дунё университетларининг халқаро рейтингида сертификат билан тақдирланди.

    Институтнинг даволаш иши (ўзбек, рус ва инглиз тилида), стоматология факультетлари таълим дастурлари Қозоғистоннинг ЭCАҚА маркази томонидан халқаро аккредитациядан ўтказилди. Албатта, бу жараёнларнинг барчаси мамлакатимизда кечаётган истиқболли ислоҳотлар ва институт профессор-ўқитувчиларининг ҳамжиҳатликдаги самарали меҳнати ва фидокорлиги натижасидир.

    Замонавийлик фақат технологик тараққиёт эмас

    Тиббиётдаги замонавийлик фақат технологик тараққиёт эмас, балки таълим, диагностика, даволаш ва бошқарув соҳаларидаги кенг қамровли янгиланишларни ўз ичига олган босқичдир. Андижон давлат тиббиёт институти ҳам янги босқич ва янгиланишлар қамровида дунёнинг тиббиёт соҳасидаги 60 дан зиёд университет ва институти билан халқаро ҳамкорлик қилмоқда.

    Ҳозир 105 та халқаро шартнома имзолангани ва хорижий ўқув юртлари билан доимий тарзда талаба ва мутахассислар алмашинуви йўлга қўйилгани ҳам сўнгги йилларда институтда кечаётган изчил ислоҳотлар натижасидир. Доғистон давлат тиббиёт университети билан стоматология йўналиши бўйича ташкил этилган қўшма таълим дастури асосида айни пайтда институтнинг 47 талабаси Доғистонда таҳсил олмоқда.

    2023 йилда институт Корея миллий транспорт университети билан ҳамкорликда «Паратиббиёт» йўналиши фаолиятини йўлга қўйди. Бугунги кунда 16 талаба ушбу йўналишда ўқимоқда. Институтнинг моддий-техник базасида яратилган шароитлар, қулай муҳит, назария ва амалиётнинг уйғунлиги малакали кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этаётир.

    Тиббиётда Андижон бренди яратилади

    Тиббиётдаги замонавийлик фақат технологик тараққиёт эмас, балки таълим, диагностика, даволаш ва бошқарув соҳаларидаги кенг қамровли янгиланишларни ўз ичига олган босқичдир. Андижон давлат тиббиёт институти ҳам янги босқич ва янгиланишлар қамровида дунёнинг тиббиёт соҳасидаги 60 дан зиёд университет ва институти билан халқаро ҳамкорлик қилмоқда.

    Ҳозир 105 та халқаро шартнома имзолангани ва хорижий ўқув юртлари билан доимий тарзда талаба ва мутахассислар алмашинуви йўлга қўйилгани ҳам сўнгги йилларда институтда кечаётган изчил ислоҳотлар натижасидир. Доғистон давлат тиббиёт университети билан стоматология йўналиши бўйича ташкил этилган қўшма таълим дастури асосида айни пайтда институтнинг 47 талабаси Доғистонда таҳсил олмоқда.

    2023 йилда институт Корея миллий транспорт университети билан ҳамкорликда «Паратиббиёт» йўналиши фаолиятини йўлга қўйди. Бугунги кунда 16 талаба ушбу йўналишда ўқимоқда. Институтнинг моддий-техник базасида яратилган шароитлар, қулай муҳит, назария ва амалиётнинг уйғунлиги малакали кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этаётир.

    Тиббиётда Андижон бренди яратилади

    Замонавий тиббиёт таълими нафақат билимли ва малакали кадрлар етиштиришни, балки инновацион технологиялар ва илмий тадқиқотларни амалиётга жорий этишни ҳам ўз ичига олади. Андижон давлат тиббиёт институтидаги янгиланишлар янги Ўзбекистонда кечаётган шиддатли, истиқболли ўзгаришларнинг кичик бир кўринишидир.

    Институтда «Келажакка қадам» лойиҳаси доирасида жорий ўқув йилидаги 2297 битирувчининг 800 нафардан зиёди иш билан тўлиқ таъминланган.

    Илмий фаолият соҳасида ҳам Андижон тиббиёт институтининг ютуқлари талайгина. Институтнинг травматология, ортопедия ва нейрожарроҳлик кафедраси мудири Қобил Худойбердиевнинг ИИ даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотлангани ва «Йилнинг энг яхши шифокори» республика танловида «Йилнинг энг яхши нейрохирурги» номинацияси бўйича биринчи ўринни эгаллагани ушбу маскандаги изчил ислоҳотларнинг натижасидир. «Корея халқаро ихтирочи аёллар кўргазмаси — «КИWЭ» — 2024»да Корея ихтирочи аёллари уюшмаси томонидан институтнинг госпиталь педиатрия кафедраси доценти Ҳурматой Хонкелдиева олтин медаль билан тақдирланди.

    Тиббий таълим муассасасида фаолият юритаётган 950 ўқитувчининг 60 нафари фан доктори, профессор, 256 нафари эса фан номзоди, доцентдир. Билимли ва тажрибали устозлар таълимини олган талабалар ҳам улар ортидан эргашиб, салмоқли ютуқларни қўлга киритмоқда. Биргина ўтган йилнинг ўзида институтнинг 6 талабаси Президент ва бошқа давлат стипендияларига сазовор бўлди. «Самарқанд — 2020» В халқаро тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари олимпиадасида иштирок этган 20 дан зиёд талабанинг юқори ўринлар ва турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритгани алоҳида эътиборга молик воқеадир.

    Ҳа, юксак савиядаги тиббий кадрлар фақатгина касалликларни даволовчи шифокорлар эмас, балки жамиятнинг соғлом турмуш тарзи ва профилактика маданиятини шакллантирувчи етакчилардир. Шу боис, тиббиёт таълимидаги ислоҳотлар ва ютуқлар мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда ҳал қилувчи омил ҳисобланади.


    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates