Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ислоҳотлар ҳал қилувчи босқичга кираётган ҳозирги вақтда юртимизда коррупциядан ҳоли муҳит яратиш бўйича ишларга баҳо бериб, келгуси вазифаларни аниқ белгилаб олиш зарурати барчамизни янада сергаклантирди.
Коррупция нафақат иқтисодий, балки ижтимоий-сиёсий хавф ҳамдир. У жамият нинг барча соҳасига кириб бориб, ривожланишига тўсқинлик қилади. Шу боис, бугун юртимизда коррупцияга қарши кураш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича аниқ тизим яратилди, алоҳида қонунлар қабул қилинди. Парламент палаталарида масъул қўмиталар, Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш ва агентлик ташкил этилди. Энг муҳими, жамиятда коррупция муаммосини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқадиган очиқ тизим, очиқ муҳит яратилгани, айниқса, оммавий ахборот воситаларининг бу борадаги ўрни ва таъсири ортиб бораётгани қайд этилди. Очиқлик бўйича халқаро рейтингларда мамлакатимизнинг ўрни 138 поғона яхшиланиб, Марказий Осиёда 1-, дунёда 30-ўринга кўтарилди.
Коррупция иллати хусусида сўз кетар экан, асли ҳалол, насли пок миллатимизнинг буюк тарихи, меҳнат билан гуллаб-яшнаган турмуши кўз ўнгимизда гавдаланади. «Меҳнат билан топганинг — қанду асал тотганинг», «Пора еган — пона ер» деган мақоллар ҳам доно халқимизнинг ўтмиш тажрибасини очиқ кўрсатиб беради.
Дунёнинг кўп қисмига эгалик қилган Амир Темур яшаган олтин асрда ҳам ҳалоллик, адолат, бировнинг ҳаққига хиёнат қилмаслик тамойиллари давлат бошқарувининг асосини ташкил этган. Соҳиб қироннинг инсоният тараққиёти учун қилган энг улуғ ишларидан бири жамиятда илдиз отган порахўрликни томири билан суғуриб ташлаганидир. Унинг адолат туғи остида буюк салтанат сарҳадлари шу қадар кенгайдики, баъзи ривоятларга кўра, етти ёшли боланинг бошига олтин табоқда тўла тилла қўйиб, чегаранинг у бошидан бу бошига юборилса, етиб боргунча йигит ёшига етади, аммо тилладан бир дона ҳам камаймайди. Бу ривоятлар тилдан тилга ўтиб, бизгача етиб келгани эса халқ диёнатни, ҳалолликни нечоғлиқ қадрлашини ифода этади.
Янги ислоҳотлар даврида давлатни коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича қилинган ўзгариш лар, хусусан, ҳар соҳада инсон омили ва қоғозбоз ликдан воз кечиб, рақамлаштирилган тизимга ўтилиши, соғлом рақобат, аукцион тизим, шаффоф қурилиш дастури кабилар жорий этилиши инсонларни ортиқча сарф-харажат, оворагарчиликдан қутқарди. Хусусан, миллий таълим тарбия жараёнидаги шаффоф тизим бугун ёшларимизни дунё илм-фани минбарларига олиб чиққанига гувоҳ бўлмоқдамиз.
Фарзандларимизнинг олий таълим муассасасига ҳужжат топширишидан бошлаб, тест синовларини ўтказиш, уларни баҳолаш ва оммага етказишгача бўлган мукаммал ва шаффоф тизим яратилди. Талаба ҳамма жараённи ўзи холис махсус платформаларда кузата олади. Замонавий технология ёрдамида онлайн трансляция орқали ота-оналар ОТМлардаги шарт-шароитлардан бемалол фойдаланиб, фарзандларини имтиҳон жараёнида кузатиб бормоқда.
Талабалар ўқишини кўчириш ва тиклаш бўйича барча босқични очиқ амалга ошириш мақсадида аризаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва қарор чиқариш жараёни учун автоматлаштирилган махсус онлайн дастур жорий қилинди.
Айниқса, магистратура босқичига қабул жараёни абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилиши коррупцион ҳолатлар илдизига болта урди.
Энг самарали ўзгаришлардан яна бири — олий таълимда янги кредит-модуль тизими жорий этилди. Натижада талабаларда ўзини ўзи бошқариш имконияти ошиб борди. Шу билан бирга, тизим таълим сифатини ошириш, шаффофликни таъминлаш, коррупцияга барҳам бериш, таълим олувчининг ҳақиқий билимини юзага чиқариш ҳамда мустақил ўқиб-ўрганиб, ўз устида ишлашига замин яратди.
Президентимизнинг 2020 йил 5 августдаги «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ОТМларда олий таълим жараёнини бошқарувчи ҲEМИС ахборот тизими жорий этилди. Натижада рақамлаштириш орқали қоғозбозлик камайиб, профессор-ўқитувчилар асосий вақтини кўпроқ билим бериш ва изланишга сарфламоқда. Таълим сифати ва иш унумдорлиги сезиларли тарзда орта бошлади. Профессор-ўқитувчилар ва талабаларга электрон таълим хизматлари кўрсатиш амалиёти такомиллашди.
Коррупцияга қарши курашиш, мамлакат ва халқ ҳаётини фаровон қилиш, миллат келажагини ёруғ кунларга олиб чиқиш йўлидаги ислоҳотлар Фарғона давлат университети мисолида ҳам самарасини кўрсата бошлади. Жумладан, яқин 3 йилда дунёдаги энг нуфузли олий таълим муассасалари ва рейтинг ташкилотлари билан халқаро алоқалари илгарилаб кетди. Бугунга қадар қатор нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларида юқори ўринларни эгаллади. Хусусан, 2023 йилда Австралиянинг УниРанк рейтинг платформасида маҳаллий миқёсда 23-ўринни банд этди. Шу йили Грузиянинг халқаро университетлар рейтинг ташкилоти — Роунд Университй Ранкинг (РУР) рейтингида ўқитиш индикатори бўйича 883-ўринни эгаллади. Шунингдек, Буюк Британиянинг Тимес Ҳигҳер Эдуcатион (ТҲE) рейтинг агентлиги рўйхатида 14 та индикатор бўйича юқори кўрсаткичлар билан 1000+ натижани қайд этди.
Мазкур натижаларнинг энг салмоқлиси 2023 йил якунида Канаданинг Халқаро ютуқлар тадқиқот маркази (Интернатионал Ачиевементс Ресеарч Cэнтер — ИАРС) рейтингида «Йил ректори — 2023» ва «Йил университети — 2023» номинацияси соҳибига айланганимиз бўлди. Шунингдек, университетимиз ўтган йили Индонезиянинг УИ ГреэнМетриc халқаро рейтингида илғор 500 таликдан жой олди.
2024 йил натижаларига кўра, Туркиянинг машҳур Ҳигҳер Эдуcатион Ранкинг халқаро рейтингида ОТМ 65 мамлакатнинг 303 та университети орасида 3-ўринни эгаллади. Шу билан бирга, ўтган йили халқаро ҚС — Ациа Университй Ранкингс рейтингида Осиё университетлари орасида 801-850-қатордан ўрин олди. Университетнинг тобора ошиб бораётган нуфузи, академик салоҳияти замирида эса, албатта, адолатли, коррупциядан холи миллий таълим-тарбия тизими натижаси мужассам.
Коррупцияга қарши кураш — умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарварнинг виждон иши экан, бу жараёндан ҳеч ким четда турмаслиги керак. Бунда нафақат биз, зиёлилар жамоаси, балки Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси биргаликда мана шу ярадан жамиятимизни бутунлай халос қилиш йўлида ғайрату шижоат билан ҳаракат қилишимиз даркор. Фақат шундагина биз ёшларимиз кутаётган коррупциядан холи, адолатли ва фаровон жамият қура оламиз.
Бир ҳақиқатни барчамиз чуқур англашимиз зарур: янги Ўзбекистон ҳаётида очиқлик ва ошкоралик, демократик янгиланиш жараёни давом этар экан, энди орамизга ҳеч қандай порахўр ёки хиёнаткор сиғмайди.
Баҳодиржон ШEРМУҲАММАДОВ,
педагогика фанлари доктори, профессор
Ҳамкорлик материали