Тошкент вилояти ҳокимлигининг ташаббуси билан таълим, ижтимоий, маънавий-маърифий ишлар йўналиши бўйича халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида вилоятнинг бир гуруҳ делегация аъзолари жорий йил 19-23 май кунлари Малайзия давлатига хизмат сафарини амалга оширди.
Хорижий хизмат сафарида делегация аъзолари Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Султанбеков, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи М.Юлдошов, вилоят Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи Н.Кулбекова, вилоят Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг бўлим бошлиғи У.Убайдуллаев, ТДТУ Олмалиқ филиали директори А.Самадов, «Заковат» клуби президенти А.Абдуллаев Ациа Пасифик Университй оф Технологй инноватион университети вакиллари Гурпардеэр Сингҳ, Адриан Чан, Ҳо Чин Куан билан учрашдилар.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, Ациа Пасифик Университй оф Технологй инноватион университети 1993 йилда ташкил этилган бўлиб, ҚС Wорлд Университй Ранкингс 2025: #611–620 ўринда, ҚС «5 Старс Плус» рейтингли ягона университет ҳисобланади. Мазкур университетда 13 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади, 130 дан зиёд мамлакатдан келган хорижий талабалар мавжуд. «Бест Теч Университй» ва «Бест Футуре Реадй Университй» мукофотлари: ПC.cом томонидан 2024 йилда тақдирланган йирик ва кенг қамровли таълим муассасаси ҳисобланади.
Учрашув давомида ТДТУ Олмалиқ филиали ва мазкур университет ўртасида энергетика йўналишида қўшма дастурларни амалга ошириш ҳамда академик мобиллик асосида илмий стажировкаларни ташкил этиш масалалари бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, делегация аъзолари УCСИ Интернатионал Счоол – мактабида бўлишди. Мазкур мактабда Cамбридге ИГCСE халқаро миқёсда тан олинган ўрта таълим дастури, бошланғич таълим учун мўлжалланган халқаро Интернатионал Примарй Cурриcулум (ИПC) дастури, Интернатионал Баccалауреате (ИБ): ПЙП, МЙП, ДП дастурлари асосида таълим берилади. Мактаб Apple ва Microsoft билан ҳамкорликда технологик интеграция олиб боради. Ўқувчиларнинг ёши 3-16 ёшгача бўлиб, Финниш Эхпериэнcэ Флагшип Счоол» мақомига эга.
Тошкент вилояти делегацияси УCСИ Интернатионал Счоол вакиллари Лаин Сладе, Wиллиэ Тан билан ҳам учрашдилар. Учрашув жараёнида хорижий мутахассислар Cамбридге ассессмент ва ИПC ўқув дастурлари бўйича маълумот бердилар. Тошкент вилояти ва УCСИ мактаблар тармоғи билан ўқувчи ҳамда ўқитувчилар алмашинуви дастурини йўлга қўйиш келишиб олинди. УCСИ мактаби раҳбарияти Тошкент вилоятида мазкур мактаб филиалини ташкил қилиш таклифига қизиқиш билдирди. Яқин келажакда мутахассислар томонидан ушбу лойиҳа устида иш олиб борилади.
Малайзияда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ташкил этилиб, Республика «Заковат» клуби президенти А.Абдуллаев томонидан интеллектуал ўйин турнири ўтказилди.
Энг ривожланган мамлакатлар таълим технологияларини ўрганиб, мақбулини жорий этиш хорижий хизмат сафарларидан кўзда тутилган асосий мақсаддир.
Ҳамкорлик материали