Қайд этилишича, Ғиждувон туманида истиқомат қилувчи фуқаро И.В туманда жойлашган гўзаллик салонига 2 200 000 сўм тўловни амалга ошириб, соч толалари эктирган. Орадан қисқа муддат ўтиб, ушбу соч толалари ривожланмай, тўкилиб тушган. Истеъмолчи ҳолатдан норози бўлиб туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат йўллаган.
Жамият мутахассислари томонидан ҳолат холисона ўрганилиши натижасида, мурожаат ўз тасдиғини топган. Тадбиркорлик субъектига қонуний тушунтиришлар берилиб, тўлов истеъмолчига тўлиқ қайтарилишига эришилган.