Сингапур билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди

    Жорий йил 6 сентябрда Самарқандда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Сингапур Бош вазири Девонхонаси вазири, молия ва миллий ривожланиш бўйича иккинчи вазир Индрани Ражаҳ билан учрашув ўтказди.

    Суҳбат давомида Ўзбекистон томони Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки асосчиларидан бири бўлган ва халқаро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва Осиёда барқарор инфратузилмани ривожлантиришга содиқлик кўрсатаётган Сингапур билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга қизиқишини билдирди.

    Сингапур билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди. Сўнгги етти йил ичида савдо ҳажми икки баробар ошди ва Сингапур инвестициялари ҳажми қарийб 1 миллиард долларга етди.

    2023 йилда олий даражадаги ташрифлар чоғида эришилган умумий қиймати 3,9 миллиард долларга тенг инвестиция битимларини ўз вақтида амалга ошириш бўйича тизимли иш йўлга қўйилди. Бу кимё саноати, стратегик активларни бошқариш, логистика марказлари қурилиши, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳасидаги йирик лойиҳаларни ўз ичига олади. ИССВ ҳар бир лойиҳани манзилли қўллаб-қувватлашни таъминламоқда.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар навбатдаги Ўзбекистон-Сингапур бизнес форумини ўтказиш муддатларини келишиб олдилар ва ҳамкорликни ривожлантириш учун истиқболли: инфратузилмани ривожлантириш, ақлли қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш каби соҳаларни белгилаб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates