Сирдарё вилоятида Sun Moon университетининг филиали ташкил этилиши мумкин

    Таълим 1 феврал 2024 785

    Жорий йил 31 январда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов Корея бизнес ассоциацияси раиси Эдвард Ким ва Чухчханнамдо провинцияси инвестициялар бўйича раиси Сонг Енг-ил бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

    Мулоқот давомида жорий йил 25-26 январь кунлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мутасаддиларининг Корея давлатига ташрифи самарадорлиги алоҳида қайд этилди.

    “Eurasia Networks Group” раиси Эдвард Ким Кореяда таҳсил олаётган хорижий талабалар орасида ўзбекистонлик талабалар ўз иқтидори, гўзал хулқи ва маданияти билан ажралиб туришини эътироф этди. Эдвард Ким Сирдарё вилоятида Кореянинг Сон Мун университети филиалини ташкил этиш таклифини вазирлик томонидан қўллаб-қувватланишига умид билдирди. С.Бузрукхонов ўз ўрнида бундай ташаббусни вазирлик ўрнатилган тартибда қўллаб-қувватлашини таъкидлар экан, кампус фаолиятини йўлга қўйиш учун Сирдарё вилояти танланганини маъқуллади, негаки айнан Сирдарёда Сон Мун университети таклиф этаётган IT технологиялари, сунъий интеллект каби долзарб йўналишларда ўқитиш йўлга қўйилмаган.

    Sun Moon университетида ишлаб чиқариш билан интеграция яхши йўлга қўйилганини инобатга олиб, Сирдарё вилоятида таҳсил этиладиган кампусда ишлаб чиқариш тармоқларига тайёр мутахассисларни йўлга қўйиш мақсадида таълим кластерини ташкил қилиш масаласи муҳокама этилди. Томонлар илгари сурилган таклифлар бўйича амалий ишларни давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates