Сирдарёда 360 градусда қоидабузарликларни аниқловчи қурилма ишга туширилади

    Қурилма тўхтаб турганда ва ҳаракат давомида ҳам бир қанча қоидабузарликларни аниқлайди.

    Жумладан:

    - ўзи билан бир йўналишда ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ва тўхтаб туриш;

    - ҳаракатланиш тезлигини меъёридан ошириш;

    - светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаслик (тўхташ чизиғини босиш);

    - йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;

    - йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик;

    - йўналишли транспортлар ҳаракати учун мўлжалланган тасмаларга ўтиб ҳаракатланиш ёки тўхташ тартиби ва ушбу тасмада белгиланган талабларни бузиш;

    - давлат рақам белгиси орқали автомобиль қидирувда ёки йўқлигини аниқлайди.